Россияда бўлиб ўтган Конфедерациялари кубоги мусобақаси якунига етди. Финалда амалдаги ЖЧ ғолиби Германия ва Копа Американинг амалдаги чемпиони Чили терма жамоалари куч синашишди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Чили терма жамоаси ҳимоячиси Диаснинг қўпол хатосидан кейин Тимо Вернер тўпни эгаллаб олиб, бўш дарвоза қаршисида турган Штиндлга етказиб берди. «Боруссия» Мёнгхенгладбах сардори бу вазиятда қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилиб ҳисобни очди.

Caption

Учрашувнинг дастлабки ва голдан кейинги вазиятларда ҳам Чили устунлик қилиб, бир неча марта голли вазиятлар яратган бўлсада, улардан фойдалана олмади ва натижада Германия ўз тарихида биринчи марта нуфузли мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Конфедерациялар кубоги-2017
Финал

Чили – Германия 0:1 (0:1)

Гол: Штиндль (20).