Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 йиллик таълим тикланиши туфайли бўшайдиган коллежлар Ёшлар иттифоқига берилади
Республиканинг барча туман ва шаҳарларида синов тариқасида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизими жорий этилиши муносабати билан бўшайдиган коллежлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига беғараз ўтказилади. Бу Президентнинг 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, коллежлар негизида барча қулайликларга, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга бўлган Ёшлар марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрлари, шунингдек, ёшларни, айниқса, уларнинг уюшмаган қисмини 6 ойгача бўлган муддатда касб-ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказлари ташкил қилинади. Шу борадаги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Шунингдек, фармон билан қатор вазирлик ҳамда идораларга вилоятлар ва пойтахтда Ёшлар марказлари биноларини қуриш ва фойдаланишга топшириш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича дастур лойиҳасини тайёрлаш вазифаси топширилган.
Мавзуга оид
14:51 / 19.06.2024
Кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар ташкил этилади
12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди
13:41 / 05.06.2024
Абитуриентлар учун қабул бошланди – бу сафар фақат ОТМга эмас, коллеж, техникумларга ҳам
14:14 / 07.04.2024