Жаҳон | 13:58 / 13.07.2017
15075
1 дақиқада ўқилади
Борис Немцов иши: Қотил 20 йилга озодликдан маҳрум этилди
Суд Заур Дадаевни сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши иши бўйича 20 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Дадаевга қаттиқ режимдаги колонияда 20 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси ва 100 минг рубль миқдорида жарима тайинлансин», - дея ҳукмни эълон қилган судья.
Кеча прокурор Немцовнинг қотилини умрбод озодликдан маҳрум этишни талаб қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Борис Немцов 2015 йилнинг 28 февраль кунига ўтар кечаси Москва шаҳри марказида ўлдирилди. Заур Дадаев, Анзор ва Шодид Губашевлар, Тамерлан Эскерхонов ҳамда Ҳамзат Бахоев ушбу қотиллик сабаб ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
22:11 / 13.08.2024
Борис Немцовнинг ўлдирилишида айбланган Темирлан Эскерхонов колониядан чиқиб, урушга жўнаб кетди
09:34 / 18.04.2024
Борис Немцов фонди Россияда «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди
11:17 / 28.02.2024
Россияда 9 йил олдин отиб кетилган сиёсатчи Борис Немцов хотирланди
11:57 / 12.07.2023