Спорт | 18:45 / 14.07.2017
7743
2 дақиқада ўқилади

Бонуччи «Милан»да

«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи «Милан»га ўтиши ойдинлашди.

Италиялик футболчи айни вақтда «россонерилар» қароргоҳига етиб келган. У тиббий кўрикдан ўтиб, шартномага имзо чекади.

Бонуччи «Милан»га 40 миллион еврога трансфер қилинмоқда.

Футболчи билан миланликлар 5 йиллик шартнома тузади ва унга йилига 6,5 миллион евро маош тўлайди.

Қайд этиш керакки, янги хўжайинлар қўлига ўтган «Милан» шу вақтгача 7 трансферни расмийлаштирганди: «Вильярреал»дан ҳимоячи Марио Мусаккио, «Аталанта»дан таянч ярим ҳимоячиси Фрэнк Кэссие, «Вольфсбург»дан ҳимоячи Рикардо Родригес, «Порту»дан ҳужумчи Андре Силва, «Сандерленд»дан ҳужумчи Фабио Борини, «Байер»дан Ҳоқон Чалхонўғли ва «Аталанта»дан Андреа Конти сотиб олинганди. 

Бонуччи «Милан»да? Европадаги яна бир трансфер эртаги тафсилотлари

Мавзуга оид