Спорт | 08:10 / 14.07.2017
4728
1 дақиқада ўқилади

"Рома" президенти: Маҳрез? Мен унинг кимлигини билмайман

"Рома" президенти Жеймс Паллотта Франческо Тотти фаолиятининг давоми ва клубдаги трансфер режалари ҳақида гапирди. 

"Тотти борасида ҳали ҳеч нарса ҳал қилинмади. Франческонинг ишга жойлашиш масаласи – бу фақат мен ва унга тегишли, биз кўп суҳбат қиламиз. Биз бир тўхтамга келсак, сиз бундан хабар топасиз. Наингголан ва Манолас клубда қолади, улар ҳеч қаерга кетмайди. Биз молиявий фэйр-плей қоидаларини бажариш учун қатор футболчиларни сотдик. Маҳрез? Мен унинг кимлигини билмайман. Бизда Италия чемпионатининг энг яхши ярим ҳимояси бор", – деди Паллотта. 

Аввалроқ "Рома" "Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрезга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Мавзуга оид