Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Саудия ва Эрон можарога киришмаслиги керак» - Зариф Ар-Риёдга ҳамкорликни таклиф қилмоқда
Теҳрон минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда Ар-Риёд билан ҳамкорликка умид қилмоқда.
«Эрон ва Саудия Арабистони Яман масаласи бўйича қарама-қаршиликка қарамай, Суриядаги вазиятни яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириши мумкин», - деган Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Нью-Йоркда халқаро муносабатлар бўйича Кенгашдаги муҳокамалар чоғида.
«Саудия Арабистони ва Эрон можарога киришмаслиги керак. Бунга зарурат йўқ. Бизнинг давлатлар Яқин Шарқда бир-бирига таъсир кўрсатишни минимал даражага туширишга интилиши керак эмас», - деган Эрон ташқи сиёсат идораси раҳбари.
Бундан ташқари, Зариф АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ядро келишувига нисбатан танқидига жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, Теҳрон ўз мажбуриятларини бажармоқда ва уларга жиддийлик билан ёндашмоқда.
Дипломатия раҳбарининг айтишича, америкалик ҳамкасби Рекс Тиллерсон билан бу масалани муҳокама қилмаган, бироқ Эрон манфаатдор томонлар билан конструктив мулоқотга ҳар доим тайёр.
Мавзуга оид
22:10 / 06.07.2026
Эроннинг яна бир “кузир”и — Африка ва Осиёни ажратиб турган Боб ал-Мандаб бўғози ҳақида
10:17 / 06.07.2026
Теҳрондаги дафн маросими: Хоминаийнинг уч ўғли кўриниш берди
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026