Жамият | 00:00 / 23.07.2017
14366
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик кинорежиссёр Юсуф Розиқов фильми яна бир совринга муносиб кўрилди

Долзарб мавзудаги фильмлар фестивали "Горький fest" Гран-приси асли ўзбекистонлик Юсуф Розиқовнинг "Турк эгари" кинокартинасига берилди. Кинофестиваль биринчи марта Новгород шаҳрида ташкил этилди. Бу ҳақда 22 июль куни фестиваль якунида маълум қилинди, деб хабар қилмоқда ТАСС. 

Картина Сочидаги "Кинотавр" танловида ҳам иштирок этиб, ажойиб мусиқий иши учун Микаэл Таривердиев совринини қўлга киритган эди. Тасма КГБнинг ташқи кузатув бўйича собиқ ходими ҳақида ҳикоя қилади.