11:02 / 24.07.2017
10339

Ҳукумат АЖ устав капиталининг минимал миқдорига талабларни камайтириш ниятида

Фото: "Кун"

Ўзбекистон ҳукумати акциядорлик жамиятлари устав капиталининг минимал миқдорига талабларни камайтириш ва уларга низомидаги хорижий сармоядорнинг мажбурий улуши тўғрисидаги талабни бекор қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Молия вазирлиги мамлакат молия бозорини ўрта ва узоқ муддатли даврда ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқди. Концепция лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида жойлаштирилди.

Ҳужжатда акциядорлик жамиятларининг устав капитали минимал миқдорига талабни 400 минг доллардан энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баробарига қадар камайтириш таклиф этилмоқда. 

Ҳужжат билан акциядорлик жамиятлари устав капиталида хорижий сармоядорнинг 15 фоиздан кам бўлмаган мажбурий улуши тўғрисидаги талабни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Top