Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Араб тўртлиги» Қатарга қарши янги санкцияларни муҳокама қилади
Саудия Арабистони, Баҳрайн, Бирлашган араб амирликлари ва Миср вакиллари учрашув ўтказиб, унда Қатарга қарши навбатдаги иқтисодий ва сиёсий санкциялар қўллаш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда «Ал-Ҳаят» газетасига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатди.
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказиладиган учрашувда ташқи ишлар вазирлари иштирок этади. Вазирлар «Қатар иқтисодига босим ўтказиш мақсадидаги чоралар»ни кўриб чиқишади.
Бу вақтда Баҳрайндаги BNA агентлиги қирол Ҳамад ибн Исо ал-Халифа Саудия, Миср ва БАА ТИВ раҳбарлари билан учрашгани ҳақида хабар тарқатди. Қирол учрашувда терроризмга қарши ҳамкорлик зарурати ҳақида гапирган.
Араб давлатлари 22 июнь куни Қатарга 13та талабдан иборат рўйхатни жўнатишганди. Унда Al Jazeera телеканали фаолиятини тўхтатиш, туркларнинг ҳарбий базасини ёпиш ва Эрон билан алоқаларни тўхтатиш зарурлиги кўрсатилганди. Кейинчалик рўйхат қисқартирилди, янги рўйхатда Al Jazeera телеканалининг ёпилиши, амирликдан муаммоли кишиларни чиқариб юбориш каби талаблар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, БАА ва Баҳрайн Қатарни террорчилар билан алоқадорликда айблаб, бу мамлакат билан дипломатик муносабатларни тўхтатганди. Кўп вақт ўтмасдан улар қаторига Ливия, Мавритания, Мальдив, Маврикий ҳамда Яман ҳам қўшилганди.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026