Жаҳон | 07:46 / 31.07.2017
3490
1 дақиқада ўқилади

Венесуэладаги норозилик намойишларида 13 киши ҳалок бўлди

Фото: Metro

Венесуэлада ҳукуматга қарши давом этаётган намойишларда бир кеча-кундузда 13 киши қурбон бўлди, деб ёзмоқда El Nacional.

Аниқлик киритилишича, 5 киши Мерида штатида, 5 киши Тахирда ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида полициячи борлиги ҳам хабар қилинмоқда. 

Қолган икки киши мамлакатдаги таниқли сиёсатчилардир. Улардан бири Таъсис кенгашига номзод Жозе Феликс Пинеда ва «Демократик ҳаракат» мухолиф партияси матбуот котиби Рикардо Кампос экани айтилмоқда.

30 июль куни Венесуэла ҳудудида Таъсис кенгашига сайловлар бўлиб ўтди. Номзодлар орасида Венесуэла мухолифати вакилларидан ҳеч ким йўқ. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид