Жаҳон | 14:28 / 03.08.2017
22989
1 дақиқада ўқилади
Иссиқкўлда йирик ЙТҲ, Ўзбекистондан бўлган рақс жамоаси аъзолари жароҳатланди
Қирғизистондаги Бишкек-Балиқчи трассасида йирик ЙТҲ юз берди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосан.
Автомобиль фалокати Иссиқкўл туманининг Қизил-Ўрук қишлоғи яқинида рўй берган.
"Маълум бўлишича, автобус ва енгил автомобиль тўқнашиб кетган. Биринчисида Ўзбекистондан бўлган рақс жамоаси аъзолари, енгил автомашинада эса – беш йўловчи бўлган. Олти бола ва уч ёши катта инсон жароҳатланди. Қурбонлар йўқ", - дея айтиб ўтишган матбуот хизматидан.
Айни дамда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.