Ўзбекистон | 00:27 / 09.08.2017
20137
1 дақиқада ўқилади

Жалақудуқ тумани собиқ ҳокими Марҳаматга тайинланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижро қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев Андижон вилояти Жалақудуқ туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Унгача Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шуҳратбек Ҳусанович Қамчиев 8 августдан эътиборан Марҳамат тумани ҳокими вазифасига тайинланган, деб хабар беради Кун.узнинг Андижон вилоятидаги мухбири Э.Эрматов.

Шуҳратбек Қамчиев 1974 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида туғилган. 1996 йилда Андижон қишлоқ хўжалигини институти, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши какдемиясини тамомлаган.

Агроном-олим сифатида кўп йиллар вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилган. 2009 йилдан шу йилнинг 8 августига қадар Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бугунгача Марҳамат туманида Хурсандбек Султонов ҳоким лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид