Жамият | 18:38 / 23.08.2017
37696
1 дақиқада ўқилади

Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди

Таниқли тележурналист Ҳамза Жумаев телевидениега қайтмоқда. Бу хақда у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган. 

Ҳамза Жумаев 1999-2009 йилларда «Ёшлар» телерадиоканали «Давр» дастурида сиёсий шарҳловчи, «Давр-репортаж» таҳлилий дастури, «Акс» ток-шоуси муаллифи сифатида фаолият юритган. Журналист билан боғланганимизда оила даврасида туғилган кунини нишонланаётганини айтиб меҳмонга таклиф қилди.

«Ҳамза Жумаевнинг билдиришича, ўзига қадрдон бўлган «Ёшлар» канали жамоаси уни жуда илиқ ва самимий кутиб олган. Телеканал раҳбарияти эса унинг янги ғояларини қўллаб-қувватлаган. Насиб қилса  мустақиллик байрами кунлари мухлисларим билан учрашиш ниятидаман», дейди журналист.

У энди халқимизга ўз ижод маҳсулларимни Ҳамза Ҳаёт номи билан тақдим этишини қўшимча қилган.