15:37 / 25.08.2017
12030

АҚШда ирқий нафрат туфайли қотиллик содир этган маҳкум янги препарат ёрдамида қатл этилди

Фото: AP

АҚШнинг Флорида штатидаги қамоқхоналардан бирида ирқий нафрат сабаб қотилликка қўл урган 53 ёшли Марк Асай қатл этилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ҳукм аввал бу мақсадда қўлланилмаган анестетик восита – этомидат орқали ижрога келтирилди. Бу препарат кўплаб фармацевтика компаниялари ўлимга олиб келувчи инъекцияларда қўллаш учун сотишдан воз кечган мидазоламнинг ўрнига қўлланилди.

Асай қоратанли Роберт Ли Букер ва метис Роберт Макдауэллни ирқий нафрат туфайли ўлдирганликда айбдор деб топилган. Ҳар икки жиноят 1987 йилда амалга оширилган.

Жорий йилнинг апрель ойида АҚШ фармацевтик компанияси эътирози сабабли 7 та ўлим жазоси ижроси қолдирилгани ҳақида хабар берилганди. McKesson фармацевтик компанияси унинг препарати қатлларни ижро этиш учун қўлланилишидан бехабар бўлганини маълум қилгандан сўнг Арканзас штати 7 та ўлим жазоси ижросини кейинга қолдиришига тўғри келганди.

Top