Фан-техника | 07:40 / 26.08.2017
10785
2 дақиқада ўқилади

iPhone 8 тақдимотининг эҳтимолий санаси маълум қилинди 

Фото: Applemix

Apple компанияси ўзининг янги iPhone 8 смартфонини бир ойдан камроқ вақт ичида тақдим қилиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг маҳсулотлари ҳақидаги маълумотларга ихтисослашган Mac4Ever портали хабар бермоқда. Портал смартфон тақдимоти 12 сентябрда бўлишини тахмин қилмоқда.    

iPhone 8 флагман смартфони 5,8 дюймли OLED-экран олиши ва компания смартфонлари ичида энг каттаси бўлиши кутилмоқда. 

Эҳтимол, экран смартфоннинг олди панелини тўлиқ эгаллаши мумкин. Смартфондаги сезиларли ўзгаришлардан бири Home тугмасининг бўлмаслиги айтилмоқда, унинг вазифаларини экраннинг бир қисми бўладиган “виртуал” тугма бажаради.

Тахминлардан бирига кўра, янги телефонда эгасини бармоқ излари бўйича аниқлайдиган Touch ID технологияси ўрнига фойдаланувчининг юзидан танувчи технология жорий қилинади.

iPhone 8 хотираси хусусида турлича тахминлар билдирилган. Хитойнинг Geekbar нашри смартфоннинг базавий версияси 64 Гб, энг қиммат версияси эса 512 Гб ички хотира олишини таъкидламоқда ва бу Apple смартфонлари учун рекорд кўрсаткич бўлади. Бошқа манбаларга кўра, смартфон 128 ва 256 Гб хотирага эга икки версияга эга бўлади.

Телефон симсиз қувватланиш технологияси билан таъминланиши ҳақида маълумотлар ҳам берилган.

Таъкидланишича, смартфон нархи 1000 ёки 1100 минг доллардан бошланади.

Мавзуга оид