Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш авлод вакилларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Мамлакатимиз ёшлари халқимизнинг меҳнатсеварлик, билим ва маърифатга интилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, бағрикенглик каби олижаноб фазилатларини ўзида мужассам этиб, Ватан манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлган баркамол авлод сифатида жамиятимизда муносиб ўрин эгалламоқда.
Ўзбек халқининг улкан салоҳияти бугунги кунда ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга кираётган, замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаган, азму шижоатли, навқирон ёш авлодимиз тимсолида яққол намоён бўлмоқда.
Юртимизнинг ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимиз равнақига, унинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ватанпарвар ва фидойи ёшларимизнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида қуйидагилар давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотлансин:
«Дўстлик» ордени билан
Баратова Мадина Хасановна - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Бухоро вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси
Султонов Сарварбек Тўлқинбек ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси
Таджиев Одилжон Патихджонович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва бандликка кўмаклашиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Тухтаев Хусен Мирзаевич - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси
Ходжаев Жамшид Бахтиёрович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Навоий вилояти Кенгаши раиси
Шукуров Элбек Хабибуллаевич - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси
«Шуҳрат» медали билан
Аббасова Меҳриноз Носиржон қизи - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши таъсисчилигидаги «Ёш ижодкорлар уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилоти раиси
Абдурайимов Эргаш Арифджанович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси







