Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA World Championship-2017 – Бокс бўйича жаҳон биринчилиги бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча вазн тоифасида тўлиқ таркибда иштирок этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасининг илк жангини -91 кг вазн тоифасидаги иқтидорли ёш боксчи Санжар Турсунов бошлаб беради ва никарагуалик Жеффри Гонсалесга қарши рингга кўтарилди. Биринчи даврадан рингга кўтарилган чарм қўлқоп устаси Гонсалес устидан ғалаба қозонди.
У иккинчи даврада Аргентина вакили Ямил Пералтага қарши жанг қилади.
Улар шу йилнинг 7 августида иқлимга мослашиш ва сўнгги тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳамбургга жўнаб кетишган эди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2017 баҳсларини Uzreport TV телеканали жонли эфирда намойиш қилмоқда.














