15 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан бир қанча янги тайинловлар амалга оширилди.

Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Азиза Абдусабитовна Қурбонова Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Хушнуд Ғайратович Худайбердиев Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.













