Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:34 / 29.08.2017
13030
1 дақиқада ўқилади
Видео: Европада ўтган мавсумнинг энг чиройли голи аниқланди
«Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукич Европа Чемпионлар лигаси финалида «Реал» дарвозасига йўллаган гол 2016/17 йилги мавсумнинг энг яхши голи сифатида тан олинди.
УЕФА расмий сайтида энг яхши голни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома якунлари келтирилган.
«Ювентус» ва «Реал» ўртасидаги баҳс 3 июнь куни Кардиффда бўлиб ўтган ва мадридликлар ғалабаси билан якунланган (4:1). Хорватиялик футболчи ўйиннинг 27-дақиқасида чалқанча услубда зарба бериб ҳисобни тенглаштирганди. Аммо туринликлар бу ўйиннинг иккинчи бўлимида 3та гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш