Жамият | 09:26 / 31.08.2017
14447
2 дақиқада ўқилади

Ёшлар пресс клубида жонли эфирга муносабат билдирилди

Фото: Yoshlar press klubi

Ёшлар пресс клуби келгусида жонли эфирга чиқади. Бу ҳақида "Ёшлар" телерадиоканали раҳбари Мадамин Сафаров Ёшлар пресс клуби тақдимотида маълум қилди. Тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар пресс клуби тақдимоти жонли эфирга узатилмаган бўлса-да, унинг келгуси кўрсатувлари жонли эфирга чиқиши маълум қилинди. 

Foto: KUN.UZ

"Демократия бўғиляпти, жонли эфир бўлмас экан" деган гаплар асоссиз! Биз янги даврдамиз. ОАВ эркинлиги - очиқ, демократик жамиятнинг шартларидан бири", - деди "Ёшлар" телерадиоканали раҳбари. 

Тадбирда Пресс клубнинг тақдимот сони техник имкониятлар синовдан ўтказилаётгани сабаб жонли эфирга чиқмагани, келгуси сафар жонли мулоқот ўрнатилиши таъкидланди. 

Таъкидланишича, Ёшлар пресс клуби ҳар қандай мавзуни муҳокама қилишга тайёр. Бунинг учун Ўзбекистоннинг билимли, ташаббускор ёшлари ўз таклифларини билдиришса бас. 

Мавзуга оид