Бельгия қироллигида бўлиб ўтаётган авиакўргазмада учувчи ҳарбий вертолёт бошқарув кабинасидан тушиб кетди, деб хабар қилмоқда Belga агентлиги.
Аниқлик киритилишича, учувчи Agusta A-109 русумли вертолёт бортидан бир неча юз метр баландликдан тушиб кетган. Унинг парашюти бўлмаган. Иккинчи учувчи ҳарбий техникани муваффақиятли қўндиришнинг уддасидан чиққан.
Ҳозирча, фожиа сабаблари ўрганилмоқда. Полиция учувчи жасадини қидирмоқда.











