08:19 / 06.09.2017
48951

Видео: «Вой, тугабди-да ҳаммаси энди» - Анзур Исмоилов шокда

Жаҳон чемпионати саралашининг Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви (0:0) дан сўнг экспресс-интервью стенди олдида жонли эфирда сўзга чиққан терма жамоамиз ҳимоячиси шокка тушиб қолди.

У саралаш циклининг сўнгги турида параллел равишда ўтган Эрон - Сурия учрашувнинг бироз олдинги натижаси (2:1) дан хабардор эканлигини билдириб, плей-офф учрашувларида курашиш ҳақида гапираётган эди. Ўйиннинг якуний ҳисоби (2:2) айтилгач ва Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолганини англагач, «Вой, тугабди-да ҳаммаси энди» деб, нима фикр билдиришни билмай қолган.

Top