"Fast and Easy" ўқув маркази ўз фаолияти давомида талабаларининг эришаётган муваффақиятларидан фахрланади. Зотан, бу «биз эккан боғнинг ҳосилидир». Инглиз тили ҳамда математика фани бўйича юқори интенсив (ҳафтада 6 кун 2 соатдан) курслар, ўқувчиларнинг энг қисқа вақтларда юқори натижаларга эришишига сабаб бўлмоқда.
Охирги ярим йилликда "Fast and Easy" ўқув маркази томонидан ташкил қилинган (ҳафтада 6 марта 2 соатдан, 2 ойдан 6 ойгача) ўта интенсив IELTS курсларида ўқиган талабалар шу кунларда IELTS бўйича имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишди.

Жами 38 нафар талаба 2-6 ой давомида IELTS топширишга улгурди. Деярли барча натижалар кафолатланганидек — IELTS тизимида 7 балл ва ундан юқорини қайд этди. Натижада ўқувчиларнинг бари ўз мақсадига етишмоқда.
Ўтган ўқув йилидаги ўқувчилар Австралиянинг Чарльз Стурт ҳамда Мельбурн университетлари, Англиянинг Оксфорд Университети, Швециянинг Лунд университети ва бошқа чет эл университетлари, Ўзбекистондаги маҳаллий ҳамда хориж университетларининг талабалари бўлишди. Шунингдек Bank of America, PWC, IFAD каби чет эл корхоналари ва халқаро ташкилотларга ишга киришмоқда.

Инновацион таълим тизими, ўқув муҳити, қулай тўлов тизими ва мавжуд бошқа шароитлар чуқур билим олиб, юқори балларни эгаллаш имконини берганлиги самараси ўлароқ, барча ўқувчиларимиз энг нуфузли ўқув даргоҳларининг талабаси бўлишга муваффақ бўлишмоқда.
Баъзи ўқувчиларнинг эришган натижалари, шунингдек ўқув маркази ҳақидаги фикрларини қуйида ўқишингиз мумкин:

Боисов Азизхон: 8 балл
"Мен бу йил Самарқанддаги академик лицейни тамомлаб, бирйўла уч университет – Австралиянинг Мельбурн давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига киришга муваффақ бўлдим. 2016 йилнинг октябрь ойида олий ўқув юртига киришга тайёргарлик кўриш мақсадида, тавсия асосида Самарқанддан Тошкентга "Fast and Easy" ўқув марказига келдим. Мана бугун кўзлаган мақсадимга ортиғи билан етишиб турибман. "Fast and Easy" ўқув марказига алоҳида самимий ташаккуримни билдиришни хоҳлардим".



















