Спорт | 15:38 / 08.09.2017
20385
1 дақиқада ўқилади

Испания Ла лиганинг топ-ўйинларисиз қолиши мумкин

Испания лигаси ташкилотчилари мамлакат чемпионатининг энг асосий ўйинларини бошқа давлатда ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, бу келгуси мавсумдан бошлабоқ амалга оширилиши мумкин. Учрашувлар Хитой  ёки АҚШда ташкиллаштирилиши мумкин.

«Испания чемпионати – бу бутун дунё учун кўнгилочар томоша ва биз унинг халқаро миқёсдаги кўламини кенгайтириш устида иш олиб бормоқдамиз. Биз учрашувларни бошқа мамлакатларда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз. Ҳозирча музокаралар дастлабки босқичида турибди. Биз ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаймиз», – деган лига президенти Хавьер Тебас.

Мавзуга оид