Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла-лига. 3-турнинг дастлабки учрашуви ўтказилди
Фото: Getty Images
Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда «Леганес» жамоаси «Хетафе»ни қабул қилди.
Арамбарри ва Альваро томонидан киритилган голларга мезбонлар битта гол билан жавоб қайтара олди. Аммо бу меҳмонларнинг ғалаба қозониши учун етарли бўлди. Натижада мавсумни шов-шувли тарзда икки ғалаба билан бошлаган «Леганес» илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. «Хетафе» эса илк ғалабасини меҳмонда қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан кейин «Хетафе» ҳисобидаги очколар сони 4тага етди ва жамоа 11-ўринга кўтарилиб олди. «Леганес» эса 6 очко билан 3-ўринда қолмоқда.
Испания Ла-лигаси, 3-тур
Леганес – Хетафе 1:2 (0:1)
Голлар: Герреро (65) – Арамбарри (39), Альваро (83).
Леганес: Куэльяр, Сальдуа, Муньос, Мантовани, Рико, Перес, Пирес (Бовю, 84), Рамос (Эль-Жар, 62), Эрасо (Моран, 53), Шимановски, Герреро.
Хетафе: Гуаита, Суарес, Даконам, Кала, Антунеш, Фажр, Бергара, Арамбарри (Бруно Гонсалес, 89), Дьедиу (Мора, 78), Сибасаки (Альваро, 63), Молина.
Огоҳлантиришлар: Дьедиу (48), Кала (70), Моран (74).
Мавзуга оид
18:18 / 12.12.2024
Ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиради
02:10 / 19.04.2021
Ла Лига. «Реал» сафарда «Хетафе» билан муроса йўлини танлади, «Вильярреал» дербида 5та гол урди
02:57 / 10.02.2021
Ла Лига. «Реал» қолдирилган ўйинда «Хетафе»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди
01:56 / 18.10.2020