Янги қозоқ алифбоси тақдим этилди
Қозоғистондаги Шоахметов номидаги Республика тилларни ривожлантириш координацион-услубий маркази директори, филология фанлари доктори Ербол Тлешов қозоқ алифбосининг 25 ҳарфдан иборат янги вариантини тақдим этди. "Tengrinews" шу ҳақида маълум қилди.
Лотин ёзувига ўтиш бўйича ишчи гуруҳ иштирокчиларидан бири Мажилисдаги чиқишида янги алифбо вариантини тақдим этди.
"Янги ёзувга ўтиш бир ҳарфни бошқасига алмаштиришни англатмайди. Бу алифбонинг аввалги вариантларида йўл қўйилган тўғри ёзишга оид камчиликларни тузатишдир. Шу муносабат билан, бизнингча, алифбо ва унинг тадбиқ этилиши орфографиянинг янги қоидаларини яратишни тақозо этади. Таклиф қилинган вариантда лотин алифбосининг фақат асл ҳарфлари олинган", - дея таъкидлади филолог.
Мавзуга оид
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024