Жаҳон | 10:03 / 11.09.2017
19948
1 дақиқада ўқилади

Майами маркази сув остида қолди 

Фото: nydailynews.com

Американинг Флорида штатига ёпирилган «Ирма» довули ўзи билан бирга кучли ёмғирлар ва шамолни ҳам олиб келди. Натижада Майами шаҳрининг аҳолиси сони 2,5 млн кишини ташкил этувчи қисми сув остида қолди, деб ёзмоқда Miami Herald.

Довул туфайли Майами халқаро аэропорти ёпилди. Кучли шамол дарахтларни қўпориб ташлади, улар шаҳар кўчаларида ҳаракатланишни тўсиб қўйди. Бундан ташқари, довул учта қурилиш кранининг қулашига сабаб бўлди, улардан иккитаси шаҳарнинг ўзида бўлган.

Шаҳар аҳолиси ижтимоий тармоқларда сув остида қолган жойлар тасвирланган видео ва фотосуратларни эълон қилишмоқда.

Аввалроқ Флоридада «Ирма» довулидан кўриладиган зарар 200 млрд долларга етиши мумкин экани хабар берилганди.

 

Мавзуга оид