Ўзбекистон | 18:39 / 11.09.2017
12781
1 дақиқада ўқилади
Мўйноқда 1 млрд 700 млн сўмга қурилган Деҳқон бозори фойдаланишга топширилди
Мўйноқ туманида янгидан қуриб битказилган Деҳқон бозори фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.
3 ой ичида қурилиш смета баҳоси 1 миллиард 700 миллион сўмлик 40 ёпиқ, 60 очиқ ўринли, барча қулайликларга эга бўлган мазкур бозорнинг очилиш маросимида туман ҳокими С.Данияров чиқиш қилди.
Шунингдек, маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов, "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси раҳбарининг ўринбосари А.Аманов ва бошқалар сўзга чиқиб, туман аҳлини табриклашди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Мўйноқ туманида 77 лойиҳа бўйича кенг кўламли ишлар кетма-кет амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
08:00 / 07.10.2024