Эркин конвертация очилганидан буён банк шохобчаларида қанча маблағ алмаштирилгани маълум қилинди

5 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси бўйлаб эркин конвертация амалиёти жорий этилиб, банкларда валюта сотилиши йўлга қўйилганидан буён тижорат банкларида аҳоли жами 200 миллион долларга яқин маблағни сўмга алмаштирган. Шунингдек, ўтган вақт ичида 100 миллион долларга яқин маблағ бошқа ҳамкорлар - юридик шахслардан сотиб олинган. Бу ҳақда бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросига бағишланган матбуот анжумани вақтида Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Темур Аминжонович Ишметов маълум қилди.
У бу кутилганидан яхшироқ натижа эканини қайд этиб ўтган.
Анжуманда иштирок этаётган Kun.uz мухбирининг Марказий банк раиси ўринбосарига асосланиб хабар қилишича, эркин конвертацияга бир йил давомида тайёргарлик кўрилган, ўтган йилнинг сентябридаёқ бу борадаги ишлар бошланганди.
Ишметов валюта алмаштиришда ҳеч қандай чекловлар йўқлигини, валюта алмаштиришда маълум миқдорлар ўрнатилгани ҳақидаги гаплар асоссиз экани ва нақд пул етишмовчилиги кузатилмаслигини таъкидлаган. У шунингдек, эркин конвертация инфляцияга сабаб бўлмаслиги, нархлар кўтарилиши конвертация билан боғлиқ бўлмаслигини қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

17:09 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди

16:36 / 29.03.2025
Охирги 5 йилда корпоратив ташқи қарз миқдори 2,4 баробарга ошган – Марказий банк ҳисоботи

19:51 / 24.03.2025
Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

20:17 / 21.03.2025