Янги кўркам жойларни кўриш, шунингдек сершовқин зиёфатлар, инжиқлик қилаётган болалар ва сайёҳлар оқимини четлаб ўтиш истагида бўлганлар учун "Лайфхакер" бири-биридан ажойиб вариантларни тақдим этади.
1. Бургенланд, Австрия

Бургенланд — мамлакатнинг йирик виночилик минтақаси. У ерда Марказий Европанинг қадимий "блауфранкиш" номли узум нави етиштирилади.


У ерда йилнинг 300 куни қуёшли, шунинг учун Бургенланд - пиёда юриш ва отда сайр қилишни ёқтирувчилар, гольфчилар ва велосипедчилар учун айни муддао. Венадан 45 дақиқалик масофада, Нойзидлер кўли туманининг ўзидаёқ 30 дан ортиқ велосипед маршрутлари бор.
2. Котсуолдс, Англия

Котсуолдс тепалиги — шаҳар шовқинидан дам олиш ва Англия қишлоқларининг гўзаллигидан бахра олиш учун мукаммал маскан. Манзарали табиат, ўтлаб юрган қўйлар подаси ва мўъжазгина қишлоқ уйларини томоша қилиб, беихтиёр ўзингизни қадимий романлар қаҳрамонидек ҳис қиласиз.

164 километрга чўзилган Cotswold Way йўналиши бўйлаб сайр қилиб, бу минтақанинг қадимий шаҳарларини зиёрат қилишингиз мумкин. Шаҳзода Чарльзнинг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳи Highgrove Estate'га боришни унутманг. Унинг хусусий уйидаги боғига бепул киришингиз мумкин.





























