Саёҳатлар вақтида биз қанчалик истасак ҳам, одатда янги манзилнинг гўзалликларидан, бетакрор архитектура намуналаридан тўла баҳра олиш имконига эга бўлмаймиз. Меъморлар яратган санъат даражасидаги манзараларни тўлалигича фақат юқоридан – қушлар учадиган баландликдан кузатиш мумкин.
Авваллари шаҳарни юқоридан тасвирга тушириш учун вертолёт зарур бўлган бўлса, энди дрон ёрдамида ҳам буни амалга ошириш мумкин. «BIG Picture» портали машҳур шаҳарларнинг дронлар билан олинган суратларини тақдим этди.

Барселона ва унинг асосий кўзга кўринган қадамжоси – Муқаддас Оила ибодатхонаси (ёки оддийгина қилиб айтганда Саграда-Фамилия)

Париждаги Триумфал арка

Дубайнинг осмонўпар бинолари

Нью-Деҳлидаги Нилуфаргул ибодатхонаси

Амстердамдаги Вестердок мавзеси

Москвадаги Василий Блаженний ибодатхонаси

Италиянинг Сиена шаҳридаги черепица-томлар

Сиэтлнинг геометрик ҳамоҳанг мавзелари

Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги қизил қалъа























