Урушлар, солиқларнинг кенг миқёсда қисқартирилиши ва иқтисодий стимуллаштириш дастурлари АҚШ миллий қарзининг ниҳоятда кўпайишига олиб келди, деб ёзади Insider.Pro
АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 20 триллион доллардан ошди. 8 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп давлат қарзи юқори чегарасини вақтинчалик оширишни назарда тутувчи қонунни имзолаган, деб хабар беради Business Insider. Ўша куниёқ давлат қарзи ҳажми 20,162 триллион долларга етган.

Тарихнинг гувоҳлик беришича, миллий харажатларнинг ошишида Американинг ҳар икки партияси айбдор. Кўп йиллардан буён вазият урушлар, солиқларнинг қисқартирилиши ва рағбатлантириш дастурлари воситасида вазият янада кескинлаштирилиб келинган.
Бу Америка тарихининг давлат ташқи қарзига сезиларли таъсир ўтказган асосий воқеалари ва унинг яқин келажакдаги эҳтимолли динамикаси.

1981 йилнинг августида мамлакатда иқтисодий таназзул рўй беришининг аввалида президент Рейган солиқларни кескин қисқартириш ҳақида қонунни имзолайди. Рейган тарафдорлари бу қонун иқтисодиёт ва фонд бозорини қўллаб-қувватлаганини айтади, бироқ бунинг ўзига яраша минуслари ҳам бор эди: бюджетга пул тушуми камайиб кетган эди. АҚШ Молия вазирлиги тадқиқоти шуни кўрсатадики, ушбу қонун қабул қилинганидан сўнг ўтган дастлабки тўрт йилда федерал бюджетга тушумлар (замонавий курс бўйича) йилига 118 миллиард долларга қисқарган.
2001 ва 2003 йилларда кичик Жорж Буш ҳам солиқ ислоҳоти ҳақидаги қонунларни имзолайди. Жисмоний шахсларнинг даромадлари, капиталнинг ўсиши ва дивидентларга солиқ ставкалари камайтирилади. Жадвал ҳар бир қонуннинг бюджетга тушумларнинг қисқаришидаги ролини кўрсатиб турибди. 2010 йилда Барак Обама солиқларни айириб ташлаш ҳақидаги қонуннинг амал қилиш муддатини яна икки йилга узайтиради, бироқ 2012 йилда уларнинг аксариятини доимий қилиб қўяди. Бюджетга доир ва сиёсий устуворликлар маркази маслаҳатчисининг фикрига кўра, Буш томонидан қабул қилинган қонунлар туфайли 2017-молия йилида фоизлари билан ҳисобланганда давлат хазинаси 5 триллион доллардан қуруқ қолган.


















