Полковник Абдумажид Мавлонович Шермуҳаммадов Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Полковник тайинловга қадар 2025 йил март ойидан бери Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Шермуҳаммадов Хоразм ИИБ раҳбари лавозимига ўтгунча Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.