Фан-техника | 15:10 / 21.09.2017
8120
2 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари вазирлиги ва Microsoft ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: Getty Images

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Microsoft компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари ифодаланган ҳужжат Ўзбекистон ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жаҳоннинг нуфузли компанияларидан бири бўлган Microsoft билан алоқаларни янги босқичга кўтаради, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайти. 

Ҳужжатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни кучайтириш, Ўзбекистонда кибер хуружларга қарши тизимларини мустаҳкамлаш, ахборот технологиялари ва "булутли" технологияларда, шунингдек мобиль ишланмалар, очиқ маълумотлар ҳамда "салмоқли маълумот" (биг дата) ни тарқатиш ва қайти ишлашда, дастурий таъминот ишлаб чиқариш, "интернет буюмлари" учун ишланмалар тайёрлаш йўналишларида инновацияларни амалга ошириш каби истиқболли ҳамкорлик белгилаб олинди. 

Ҳамкорлик меморандумига кўра, алоқалар босқичма-босқич мустаҳкамланиб боради ва амалга оширилади. Ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш шартларига кўра, Microsoft компанияси ўзбекистонлик мутахассислар билан "булутли" ва мобиль технологиялар бўйича тажриба ҳамда билимларини ўртоқлашади, стартапларни амалга ошириш ва "булутли" ва мобиль бизнес-ишланмаларни, очиқ ва салмоқли маълумот тизимларини яратиш, шунингдек IT-кўникмаларни ва кибер хуружлардан ҳимояланиш бўйича ташкил қилинадиган машғулотларни ўтказишда малакали экспертлар билан қўллаб-қувватлайди. 

Мавзуга оид