2026/2027-ўқув йили учун ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасига оид таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 35 фоизга оширилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, мазкур йўналишлар учун жами 2 930 та давлат гранти ажратилди.
Қайд этилишича, бунда бакалавриат учун 2 309 та, магистратура учун 621 та давлат гранти ажратилган.











