Спорт | 16:19 / 21.09.2017
16524
1 дақиқада ўқилади

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув вақтида уни Ўзбекистонга таклиф қилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

«ФИФА қароргоҳида бўлиб ўтган музокалар якунига кўра, ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг таклифи билан ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюришга ваъда берди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бу ташриф Жанни Инфантинонинг ФИФА президенти сифатида Ўзбекистонга биринчи ташрифи бўлади. Бунгача ташкилот собиқ президенти Йозеф Блаттер Ўзбекистонга ташриф буюрганди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид