Делегацияни Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов кутиб олди.

Ташриф доирасида меҳмонларни мамлакатда футболни оммалаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор лойиҳалар ҳамда объектлар билан таништириш режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон футболини ривожлантириш ва ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.