Пуэрто-Рико "Мария" довули сабабли буткул электр таъминотисиз қолди
Пуэрто-Рико ороли "Мария" довули сабабли буткул электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда оролнинг фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Абнер Гомес телевидение орқали намойиш қилинган матбуот-анжуманда айтиб ўтган.
"Орол 100 фоиз электр энергиясиз қолди", деб айтган Гомес. Унинг айтишича, талофатларни ҳозирча баҳолашнинг иложи бўлмаган. "Биз олаётган маълумотлар ташвишлидир. Бу довул ўз йўлидаги барча нарсани йўқ қилган", деб қўшимча қилган Гомес.
3 млн дан кўпроқ аҳолига эга орол АҚШ билан эркин тарзда бирлашган давлат мақомига эга.
Аввалроқ АҚШнинг довуллардан огоҳлантириш миллий маркази "Мария" 3-тоифагача пасайганини маълум қилганди. Ҳозир довул Доминикана томон йўналмоқда.
Бироқ довул ҳали ҳам хавфли бўлиб қолмоқда ҳамда тошқинлар ва вайронагарчиликлар келтириб чиқариши мумкин. Довулдаги шамолнинг доимий тезлиги соатига 185 км ни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
12:37 / 08.11.2024
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
23:37 / 02.11.2024
Финляндияда тарихда биринчи марта довул кузатилди
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
14:24 / 27.09.2024