Спорт | 15:00 / 27.09.2017
13575
2 дақиқада ўқилади

Роналду: «Мен профессионализм намунасиман»

Фото: Реал Мадрид

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши кечган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Ўзимни шундай ҳолатда ҳис қилмоқдаманки, ҳар бир учрашувда ўзимни кўрсатишим керак. Мухлисларнинг мен ҳақдаги фикрлари ғалати, статистика эса бошқа нарсани кўрсатмоқда.

«Реал» учун юбилей ўйин ўтказганимдан хурсандман. Қанча гол урганимнинг ҳисобини билмайман. Бу ҳақда мени ғийбат қиладиганлар баҳслашаверсин. Гол уриш учун имконият пайдо бўлганида, гол уряпман. Аммо футболда баъзан зарбаларингни дарвозабон қайтаради ёки тўп тўсинга бориб тегади.

Мен профессионализм намунасиман, аммо танқидчиларим кўпайгандан кўпаяди», — дея Роналдунинг сўзларини келтирган Atresmedia.

Роналду учун «Боруссия»га қарши ўйин Мадрид клуби сафидаги 400-ўйин бўлди. У бу ўйинда икки гол урди ва «Реал» учун урган голлари сонини 412тага етказди.

Мавзуга оид