Чинозда қўй ўғрилари қўлга олинди
Чиноз туманида истиқомат қилувчи Н.П. муқаддам ҳам жиноят содир этганлиги боис жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан хулоса чиқармай ўзгаларнинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилишга уринади, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.
2017 йил 10 сентябрь куни соат тахминан 01:00ларда ўзининг жиноий шериги В.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шу туманда яшовчи З.Х.нинг қўйхонасига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан жами нархи 3 миллион сўмлик бўлган 3 бош қўчқорни яширин равишда ўғирлаб, жиноят содир этган жойдан яширинади.
Ўғирланган қўйларни қассобга сотиб юборишади. Ички ишлар органлари томонидан ўғирлик ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлигидан хабар топган Н.П. ва В.А. ўзларининг хатти-ҳаракатларини бекитиш мақсадида, ўғирланган қўйларни жабрланувчи яшовчи маҳаллага олиб келиб қўйиб юборишади.
Ҳозирги вақтда Н.П. ва В.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:22 / 08.07.2024
Қирғизистонда 250 бошга яқин қўйлар чақмоқ уришидан нобуд бўлди
09:01 / 31.05.2024
Чинозда 36 минг долларлик ҳужжатсиз дориларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
18:28 / 10.05.2024
Тошкент аэропортини кўчириш ҳақидаги ҳукумат қарори бекор қилинди
08:15 / 30.04.2024