Сoч тўкилиши қариш билан боғлиқ бўлган табиий жараён бўлишига қарамай, айни даврда кўплаб эркакларда сочларнинг жуда эрта тўкилишни бошлаётгани кўплаб учрайдиган ҳолатлардан ҳисобланмоқда. Дунёга машҳур “Medical News Today” журнали маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 50 фоиз эркаклар бирон бир турдаги соч тўкилиши важидан азият чекмоқда.

Эркакларда соч тўкилишининг асосий сабаблари:
- Ирсият ва насл;
- Қон камлиги (анемия);
- Наркоз ва соч тўкилишига олиб келувчи бошқа дори воситаларини қабул қилинганлиги;
- Қалқонсимон безининг турли касалликлари (буқоқ ва бошқа);
- Гармонал ёки иммун тизими билан боғлиқ бузилишлар;
- Организмда витамин ва микроэлементларнинг етишмаслиги;
- Атроф-муҳитдаги агрессив омиллар таъсири;
- Тушкун (стресс) вазиятлар;
- Организмнинг ўта паст ёки ўта юқори ҳарорати ва бошқалар.
Сиз ўзингизда соч тўкилиши ҳолатларини сезсангиз, аввало, албатта, шифокор билан маслаҳатлашишингиз ва соч тўкилиши сабабларини аниқлаб олишингиз зарур бўлади.

Агар Сизга сочлар бўйича шифокорнинг йўриқномаси зарур бўлса, TM MINOX мутахассислари +99895 142 08 01; +99895 143 08 01; +99871 200 08 01 рақамлари орқали Сизга ўзларининг БЕПУЛ тавсия ва йўлланмаларини беришга тайёр!
Қуйида TM MINOX мутахассисларидан соч тўкилишининг олдини олиш ва даволаш бўйича бир қанча тавсияларни бериб ўтамиз.
- Энг биринчи ўринда, аввало уйқу ва овқатланиш режимини нормаллаштириб олиш лозим. Нормал уйқу ва тўғри овқатланиш нафақат соғлом тана, балки, соғлом сочлар кафолатидир. Овқат рационида бодом, балиқ, турли кўкатлар, йогурт, дуккаклилар, ошқовоқ уруғи ва сабзи кабиларни кўпайтириш соч тўкилишини олдини олади.












