Google корпорациясининг техник директори ва технофутурист Рэй Курцвейл 1990-йиллардан технологиялар олами келажаги борасидаги тахминлари билан бўлишиб келади. У сунъий интеллект соҳасидаги замонавий ютуқларнинг етакчи тадқиқотчиси сифатида ишончли прогнозларни тузади, уларнинг аксарияти ҳатто илмий гепотеза мақомини олишга улгурган.

Курцвейлнинг сўнгги 20 йилда китоблар, блоглар, интервьюлар ва маърузалардаги барча прогнозлари тўпланса, 2019-2099 йилларга доир келажак картинасини тасаввур қилиш мумкин. EarthChronicles шу ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди

2019 йил: Персонал қурилмаларнинг сим ва кабеллари ўтмишда қолади.

2020 йил: Персонал компьютер инсон миясига монанд ҳисоблаш қудратига эришади.

2021 йил: Ер ҳудудининг 85 фоизи симсиз интернетга уланиш имконига эга бўлади.

Фото: Fotolia

2022 йил: АҚШ ва Европада одамлар ва роботларнинг муносабатларини тартибга солувчи қонунлар қабул қилинади. Роботлар фаолияти, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа чекловлар аниқ белгилаб қўйилади. 

2024 йил: Автомобиллардаги компьютер интеллекти элементлари мажбурий бўлади - одамларга ақлли ёрдамчи билан таъминланмаган машинага ўтириш тақиқланади.

2025 йил: Оммавий бозорда имплант-гаджетлар пайдо бўлади. 

2026 йил: Илмий тараққиёт туфайли инсон ҳаёти узайиши мумкин.

2027 йил: Мураккаб хатти-ҳаракатларни тўлиқ мустақил бажаришга қодир персонал робот музлатгич ёки қаҳва қайнатгичдек ускунага айланади. 

2028 йил: Қуёш энергияси шу қадар арзонлашадики, инсониятнинг барча энергетик эҳтиёжлари қониқтирилади. 

2029 йил: Компьютер ақлий салоҳиятини исботлаб, Тьюринг тестини ечишни уддалайди. Инсон миясини компьютерда моделлаштириш натижасида шундай имконият юзага келади.