Спорт | 14:10 / 01.10.2017
17383
1 дақиқада ўқилади

Денис Истомин Хитойдаги турнирда ғолиб бўлди

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтиб ўтган АТР таснифидаги турнирда бош совринни қўлга киритди.

Мукофот  жамғармаси 1 028 855 миллион АҚШ долларидан иборат бўлган турнир финалида Истомин (АТР рейтингида 78-ўрин) кипрлик Маркус Багдатисга (АТР рейтингида 113-ўрин) қарши кортга чиқди.

Учрашувнинг биринчи сети 6 геймида кипрлик спортчи жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмади. Бу вақтда Истомин геймлар бўйича 3:2 ҳисобида олдинда бораётганди.

Турнир расмий сайти берган маълумотга кўра, Денис финалда қозонган ғалабаси учун 250 рейтинг очкоси ҳамда 183 435 АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу Истоминнинг АТР таснифидаги турнирларда қўлга киритган икккинчи ғалабаси бўлди. У 2015 йилда Лондондаги турнирда бош совринни қўлга киритганди.

Мавзуга оид