Барчага маълумки, минерал сув инсон организми учун фойдали хусусиятларга эга ҳисобланади. Айрим инсонлар газли минерал сувларни истеъмол қилишни хуш кўради. Шу ўринда ўз-ўзидан саволлар туғилади: Биз газли сув танловида адашмаймизми? Ўзбекистонда ҳам саломатлик учун фойдали бўлган табиий маъданли сув мавжудми?
Албатта, табиий манба орқали олинган сув одатий ичимлик сувига нисбатан ўзида барча шифобахш хусусиятларни сақлаб қолади. Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида эса мана шундай фойдали сифатларга эга маъданли сув ишлаб чиқарилмоқда.



Хўш, Chortoq минерал сувининг афзаллик жиҳати нимада? Газли ичимлик қаерда ва қандай шароитда ишлаб чиқарилади? Айнан шу саволларга батафсил жавоб олиш мақсадида KUN мухбири бир гуруҳ матбуот ходимлари билан бирга Наманган вилоятининг Чортоқ дам олиш ҳудудига ташриф буюрди. Бу ерда журналистлар учун махсус пресс-тур ташкил этилди.



Саёҳат давомида ОАВ ходимлари мутахассислар томонидан Chortoq минерал сувининг инсон организми учун фойдали хусусиятлари ҳақида билиб олишди. Шунингдек, сувни шиша идишларга қуйиш, фильтрация ва зарарсизлантириш жараёнларига гувоҳ бўлишди.

Алексей Тудаков, “Chortoq Mineral Water” компаниясининг раҳбари:
“Биз мазкур шифобаҳш сувнинг тозалаш жараёнини ҳар бир босқичига катта эътибор, масъулият билан қараймиз. Айни пайтда идишнинг янги дизайни янада мукаммал кўринишга эга: у яшил рангли ва кучли қуёш нурлари ва бошқа ташқи салбий таъсирлардан ҳимоялангандир. Ҳар бир хонадоннинг дастурхонида фойдали хусусиятларга бой бўлган Chortoq сувининг туришини тавсия қиламан. Зеро, саломатликни асраш – ўз қўлимиздадир.”























