Каталония генералитети (ҳукумати) раҳбари Карлес Пучдемон BBC телеканалига берган интервьюсида яқин кунларда мухторият мустақиллигини эълон қилишини билдирди.
Пучдемоннинг сўзларига кўра, ҳукумат «шу ҳафта охирида ёки келаси ҳафта бошида ҳаракатини бошлайди».
У Испаниянинг Каталония ҳукумати устидан назоратни қўлга олишга уриниши эҳтимолини шарҳлар экан, женералитет раҳбари бу иш «ҳаммасини ўзгартириб юборадиган хато» бўлишини айтди.
Каталония мустақиллигига доир референдум 1 октябрда бўлиб ўтди. Ҳукумат маълумотларига кўра, 90 фоиз сайловчи минтақанинг Испаниядан ажралишини қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ, Испания қироли Филипп VI референдум натижасини тан олмаган эди.















