Шавкат Мирзиёев яқин вақт ичида Озарбойжонга сафар қилиши кутилмоқда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил якунига қадар Озарбойжонга ташриф билан бориши мумкин. Бу ҳақда Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиевга асосланиб Report нашри хабар берган.
«2016 йилда Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов Бокуга ташриф уюштиришга тайёргарлик кўрган, бироқ сентябрь ойида у вафот этиб, режалар ўзгариб кетганди.
Айни кунларда Ўзбекистон Президентини Озарбойжонга таклиф қилиб, мактуб юбордик. Таклиф қабул қилинди. Ташриф шу йил амалга оширилиши кутилмоқда», — деган Гулиев.
«Telegraf.uz» хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг 5—6 октябрь кунлари Ўзбекистонга бўладиган ташрифидан сўнг Озарбойжонга сафар қилиши мумкин.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов журналистлар билан учрашув вақтида давлат раҳбари шу йил давомида Жанубий Корея ва Японияга боришни режалаштиргани ҳақида маълумот берганди.
«Европа Иттифоқи билан муносабатлар ривожлантирилади, шу йилда Жанубий Корея ва Японияга ташриф уюштиришга тайёргарлик кўрилмоқда», – деганди вазир.
Мавзуга оид
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024