Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Улуғнорда пахтадан озуқа экинларига ўтказилган майдонлар ҳамда дала четларидан самарали фойдаланиш орқали чорвачиликни кенгайтириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди. Улуғнор ва Бўстонда йирик чорвачилик комплекслари лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.
Балиқчидаги товуқ гўшти етиштириш комплекси тажрибаси асосида Жалақудуқ ва Хўжаободда янги паррандачилик лойиҳалари бошланади. Улуғнорда балиқчилик кластери ташкил этилади.
Жалақудуқ, Марҳамат, Асака ва Андижон туманларидаги адир ерларини иқтисодий айланмага киритиш учун алоҳида «Агростар» компанияси ташкил этилади. Баҳоргача 4-5 минг гектар майдонга сув чиқариб, саноатлашган боғлар барпо этиш бошланади. Боғлар уч йил парваришланиб, аҳолига тайёр ҳолда таклиф қилинади.
Мева-сабзавотчиликда «гектардан – максимал қиймат» тамойилига ўтиш белгиланди. Аҳолига кичик қайта ишлаш ускуналари лизингга берилиб, туман брендларини яратиш рағбатлантирилади. Натижада етиштирилган маҳсулотни қайта ишлаш улушини 30 фоизга, экспортни 500 миллион долларга етказиш имкони бор. Балиқчидаги иссиқхона лойиҳаси тажрибаси республика бўйлаб оммалаштирилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда энди биржада пахта сотган фермерга ҳам, уни харид қилган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия ажратилади.
«Ташқи бозорда пахтага талаб пасайиб, экспортда логистика харажатлари ошиб бораётган шароитда фермерлар, кластерлар ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча кўмак чоралари белгиланди.
Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади. Ўз ерида пахта етиштирган кластерлар эса гектарига 1,5 миллион сўмдан субсидия олади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Тайёр маҳсулот экспортчиларини қўллаб-қувватлаш учун уларнинг хорижий валютадаги кредитлари бўйича фоиз ставкасининг 5 фоиздан, миллий валютадаги кредитлар бўйича эса 14 фоиздан ошган қисми уч йил давомида компенсация қилиниши бўйича ҳисоб-китоблар киритиш топширилди.
Бундан ташқари, маркетплейс

















