Жаҳон | 15:13 / 07.10.2017
49405
3 дақиқада ўқилади

Атамбоев: Жумақодиров каби ҳалок бўлмасам, ҳамма билан ишни бирёқли қиламан!

Фото: President.kg

“Темир Жумақодиров менинг севимли шогирдларимдан бири, у 38 ёшда эди. У мен мамлакат раҳбарларидан бири сифатида кўрган одамлардан эди", - деди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев бугун давлат мукофотларини топшириш маросимида.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров сайлов участкалари тайёрлигини текшириш мақсадида Таласга кетаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳалок бўлди. "Қарама-қарши йўналишга нимагадир КамАЗ чиқиб кетган", - дея хабар берган президент.

"Янги президентнинг сайловларига фақат бир ҳафта қолди, ҳамда мен бу мавзуни четлаб ўта олмайман. Ҳукумат нопок сайловлар ўтказмоқчи экани ҳақида кўплаб ғийбатлар тарқамоқда. Менинг кўплаб дўстларим ҳалол сайловлар ўтказилиши учун ҳаракат қилиб жабрланди, баъзилари ҳалок бўлди... Агарда мен Темир Жумақодиров каби ҳалок бўлмасам, ҳамма билан ишни бирёқли қиламан, лекин сайловлар адолатли бўлади", - деди Алмазбек Атамбоев. 

“Бизга аввалги даврлар, мамлакатимизда яна қон тўкилиши керакми ёки йўқми, шу ҳақда ўйланг”, - дея сайловчиларга чақириқ билан чиққан Атамбоев.

"Биз бугун қўшниларимиздан деярли ўтиб кетдик, ҳамда яқин йиллар ичида бизга ҳасад қилишади. Ҳатто бугун ҳам ҳасад қилишмоқда. Чунки асосий нарса - адолатдир. Одамлар ҳар қандай қийинчиликларни бошдан кечиришлари мумкин, аммо адолатсизликка чидай олишмайди. Бугун фуқароларимизнинг тақдири ўзларининг қўлида - улар қандай овоз беришса, шуни олишади, кейин сизни алдашгани ҳақида гапириб юрманг", - деди у. 

"Бир пайтлар қишлоғимиздаги бир қиз ҳомиладор бўлиб қолганди. Буваси кулол эди, мен эса унинг набираси билан дўст эдим, ҳамда у шундай дерди: бизнинг давримизда қизлар бир синфлик ҳам таълимга эмасди, аммо ҳеч ким алданмаган, ҳеч ким ҳомиладор бўлмаган. Энди эса мактабни ҳам, университетни ҳам тугатишиб, бизни алдашди. Нимадир қилишдан аввал ўйлаб кўринг. Қирғизистоннинг барча фуқароларида камида ўрта маълумот бор. Кейин эса: "Мана, чиройли кўзларга алданиб қолдик”, - дейсизлар. Сизга ўн синфлик таълим унда нега керак?!" – дея қўшимча қилиб ўтган Алмазбек Атамбоев. 

“Ўйлашимча, Қирғизистон халқи 15 октябрда нормал президентни танлайди”, - деган у.

"Мен учун энг асосий мезон - янги президент мамлакатни шу йўл билан бошқариши, халқни амалга ошмайдиган ваъдалар билан алдамаслиги, ҳалол ва муносиб бўлиши. Мамлакатдаги асосий нарса - тинчлик ва барқарорлик, одамлар бой ҳаёт кечириши эканини тушунишидир. Халқ бой бўлиши керак", - деди президент. 

Мавзуга оид