18:50 / 09.10.2017
12196

Маънавият ва маърифат маркази қошида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташкил этилди

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбкистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси мажлислар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилган “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг тақдимот тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази. Маърифат тарғиботчилар жамияти билан ишлаш бўлими хабар берди.

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази

Тақдимотда Республика ва Тошкент шаҳри кесимидаги олий ўқув юртларидан 100 нафарга яқин олимлар, профессорлар, доцентлар, Ўзбекистон халқ артистлари, хизмат кўрсатган артистлар ва ижодкор зиёлилардан иборат чуқур малака ҳамда тажрибага эга бўлган тарғиботчилар иштирок этишди. Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот тадбирларига доимий жалб қилинган, мамлакатимизнинг кўзга кўринган, таниқли фан, адабиёт, санъат ва маданият арбоблари ҳамда бошқа соҳа ходимларини жамлаган маънавий-маърифий уюшма эканлиги айтиб ўтилди.

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази

Шунингдек, тадбирда мазкур уюшманинг асосий мақсади – таниқли фан, адабиёт, санъат ва маданият арбоблари ҳамда бошқа соҳа ходимлари иштирокида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ислоҳотлар, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини, терроризм ва диний экстремизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, наркобизнес ҳамда бошқа ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашишнинг аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, республика фуқароларининг мамлакатдаги ислоҳотларга, бунёдкорлик ишларига дахлдор эканлигини хис қилиши, уларнинг кайфияти ҳамда маънавий-маърифий, маданий салоҳиятини оширишга қаратилган самарали ғоявий тарғибот ишларини олиб боришдан иборат эканлиги таъкидланди. 

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази

“Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг илк аъзоларига тантанали равишда аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази

 

Мавзуга оид
Top