Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Эсдалик нишонининг қалинлиги – 2,2 миллиметр.
Унинг олд томони марказида оқ эмалдан ишланган саккиз қиррали юлдуз тасвирланган. Юлдуз марказида, таралаётган қуёш нурлари фонида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангли эмалдан ишланган ҳилпираб турган тасвири акс этган.
Юлдузнинг тепа қисмида баландлиги 3,5 миллиметр бўлган «25» ёзуви, пастки қисмида эса баландлиги 2,5 миллиметрли «йил» ёзуви жойлашган. Эсдалик нишонининг пастки қисмида, саккиз қиррали юлдуз остида мовий рангдаги эмалдан ишланган очилган ҳолатдаги китоб – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тасвири акс эттирилган.
«Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган фуқароларни тақдирлаш мақсадида таъсис этилди.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025